Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 2012 йилги пахта терими мавсумида ўқувчиларни пахта теримига жалб қилмаслик ҳақида Халқ таълими вазирлигига кўрсатма берди. Бироқ бош вазирдан бундай кўрсатма аввалги пахта мавсумларида ҳам бўлганига қарамай, болаларнинг пахта даласига ҳайдалиши муаммосига таъсир қилгани йўқ.
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, бу йил мактаб ўқувчиларининг бирортаси пахта теримига жалб қилинмаслиги лозим.
Бу ҳақдаги топшириқ вилоятлар ва Қорқалпоғистон республикаси халқ таълими бошқармаларига юборилди. Вазир топшириғида айтилишича, бу йил болалар дарсдан бўш пайтларида ҳам пахта теримида иштирок этмаслиги шарт.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирилигининг умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар бошқармаси етакчи назоратчиси Вафоқул Ҳотамовнинг Озодликка айтишича, бу йил мактаб ўқувчилари далага чиқмайди ва дарслар юз фоиз ўтилади:
- Қарор тасдиқланган. Бу йилги пахта терими мавсумида ўқувчиларга қўшимча дарслар ўтилсин деган топшириқ ҳам берилган. Ўзи қўшимча дарслар бор, энди ўшаларни янада кучайтириш топшириғи берилди. Бола қўшимча дарсда ўтирса пахтага чиқаман демайди. Бу йил ҳеч қайси бола пахта теримига чиқмайди. Ҳаммаси дарсда бўлади,- дейди Халқ таълими вазирлиги мутахассиси Вафоқул Ҳотамов.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб қилмаслик ҳақида 2008 йилнинг 12 сентябрида қарор қабул қилган эди. Бироқ бу қарордан сўнг орадан 10 кун ўтмасдан болалар яна оммавий пахта теримига сафарбар этилган эди.
Самарқанднинг Жомбой туманида истиқомат қилаётган пенсионер ўқитувчи Холиқназар Ғаниев ҳукуматнинг бундай қарорларига ишонмаслигини айтади.
- 2008 йилнинг 12 сентябрида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб этмаслик ҳақидаги қарори чиққан эди. Бу қарор ҳамма жойда эълон қилинди. Орадан уч-тўрт кун ўтмадиям, ҳамма болалар пахтага ҳайдалди. Мен қарорни кўтариб халқ таълими бўлими бошлиғига бордим. Бу қандай бўлди, қарор борку, нега болаларни пахтага ҳайдаяпсизлар десам, мен билмайман, менга оғзаки буйруқ беришди, деди. Бу йил ҳам ишониш жуда қийин. Чунки, ҳозирдан ҳамма мактаблар олдиндан пахта теримига тайёргарлик кўряпти,- дейди Холиқназар Ғаниев.
Исми сир қолишини сўраган андижонлик ўқитувчининг айтишича, "этик тор келганда" бундай қарорлар бир зумда юқорининг оғзаки буйруғи билан тескари томонга ишлаб кетаверади:
- Бу қарор юқоридан назорат қилинса, бир нарса бўлиши мумкин. Агар назорат бўлмаса маҳаллий ҳокимлар бу қарорга амал қилмайди. Маҳаллий ҳокимлар учун қарорнинг аҳамияти йўқ. Улар юқоридагиларнинг оғзига қараб туради. Пахтага олиб чиқ деса, олиб чиқади, бўлмаса йўқ,- дейди андижонлик ўқитувчи.
Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани боис ўзбек пахтасини бойкот қилаётган ширкатлар сони 60 дан ошган.
Дунёдаги таниқли компаниялар H&M, Burberry, Levi, Adidas, Puma ўзбек пахтасидан фойдаланишдан воз кечган.
2011 йилда Ўзбекистон пахтасини бойкот қилиш тадбирига АҚШдаги Walmart, Macy's Eileen Fisher, Nautica, Liz Claiborne ва Nike каби йирик ширкатлар ҳам қўшилган эди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди