Лондонда ўтаётган XIV Паралимпиада ўйинларининг иккинчи кунида дзюдочи Шариф Ҳалилов қўлга киритган кумуш медал ўзбек паралимпиадачиларининг тарихдаги илк медалидир.
Шу пайтгача Паралимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар бирор марта ҳам медал олишга муваффақ бўлмаган.
22 ёшли дзюдочи Шариф Ҳалилов қўлга киритган кумуш медал Ўзбекистон жамоаси учун илк ва ҳозирча ягона медал ҳисобланмоқда.
Шу билан биргаликда ўзбекистонлик паралимпиадачилар бу йилги мусобақаларда Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб медал соҳибига айланди.
73 кг вазн тоифасида беллашган Шариф Ҳалилов финалгача венесуэлалик Маурисио Брисен, аргентиналик Родолфо Рамиреза ва россиялик Шабдан Қурбоновлар устидан ғолиб бўлди.
Лекин Ҳалилов финалда украиналик Дмитро Соловейга ғалабани бой бериб, кумуш медал билан кифояланди.
Жами 10 нафар паралимпиадачи Лондонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
Минтақа давлатлари орасида сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилган ўзбекистонлик паралимпиадачилар сузиш¸ пауэрлифтинг (ëтиб штанга кўтариш-таҳр.), дзюдо ва енгил атлетика бўйича мусобақаларда иштирок этмоқда.
31 август куни ўзбекистонлик спортчи Крилл Панков 100 метрга сузиш мусобақаларида финал босқичигача чиқишга муваффақ бўлди, аммо олтинчи ўринни эгаллаб, медалдан қуруқ қолди.
Панков мусобақаларда медал олишга муваффақ бўлмасада, 100 метрга сузиш бўйича рекорд натижаларини икки марта янгилагани айтилаяпти.
17 ёшли сузувчи Панков 59,62 секундлик натижа билан Осиё бўйича рекордни янгилаган ва финалда 59, 37 секундга эришиб, ўз рекордини яна янгилаган.
Пауэрлифтинг мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик Яшин Шобердиев эса ўз чиқишларини муваффақиятсиз якунлади.
Бугун 23 ёшли Муяссар Ибрагимова 100 метрга югуриш мусобақаларида иштирок этади.
Ўзбекистон жамоаси 165 давлат орасида ҳозирча битта кумуш медал билан 38-ўринда бормоқда.
Турнир жавдалида Хитой 13 та олтин медал, жами 34 медал билан пешқадамликни қўлдан бермаяпти.
Австралия 7 та олтин медал (жами 19 медал) билан иккинчи ўрин, Украина эса 6 та олтин медал (жами 16 медал) билан учинчи ўринни эгаллаган.
Паралимпиада мусобақалари ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар учун энг йирик халқаро спорт тадбиридир.
Ëзги паралимпиада ўйинлари 1960 йилдан, қишки ўйинлар эса 1976 йилдан бери ўтказиб келинади.