Тошкент шаҳар Миробод туман солиқ инспекциясининг бир гуруҳ ходимлари коррупцияда айбдор деб топилиб, турли муддатларга қамоққа ҳукм қилинди.
Узметроном Интернет нашри ўзининг ишончли манбаларига таяниб хабар қилишича, Миробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Абдуваҳҳоб Хўжабоев 9 йилга, унинг ўринбосарлари 7 йилдан ва бошқа ходимлари 5 йилданга қамоққа маҳкум қилинган.
Ўзбекистонда солиқ тизими энг коррупциялашган соҳалардан бири ҳсиобланади. Айниқса, Давлат солиқ қўмитаси таркибида бозорларни текшириш гуруҳи тузилганидан бери солиқ қўмитаси ходимларининг ўз ваолкатларини суиистеъмол қилган ҳолда кичик тадбиркорларга нисбатан таъмагирлик қилиши ҳолатлари кўпайгани айтилади.
Transparency International ташкилотининг 2011 йилги коррупция индексида Ўзбекистон 182 мамлакат орасида 177-ўринни эгаллаган.