14 октябр куни Россиянинг Калинингард шаҳрида ўтказилган ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қилиб, кетма-кет уч карра жаҳон чемпионига айланди.
Ўзбекистон ногирон-ампутантлар жамоаси Калинграддаги чемпионатда жами еттита ўйинда иштирок этиб, ҳаммасида ғалаба қилди.
Ўзбекистон жамоасининг дарвозабони 25 ёшли Қудрат Тўрахўжаевнинг Озодликка айтишича, футболчиларнинг тайёргарлиги яхши бўлгани боис жамоа муваффақиятга эришган.
- Тайëргарлик командамиздаги ҳар бир аъзо учун, ҳар бир инсон учун жуда керакли нарса. Бизлар икки марта тайëргарлик жараëнида бўлдик. Биттаси Қибрайда, иккинчиси Чиғатойда. Жуда ҳам кучли тайëргарликни мана тренеримиз Мавзурхўжа ака Умархўжаев берди. У қилинадиган ишларни, ишланадиган жойларини ўргатди. Камимизни тўлғиздик. Худо хоҳласа мана юзимиз ëруғ бўлди. Биринчи ўринни олдик. Ўзбекистонни чин юрагимдан табриклайман. 100 йиллик футболига бизлар мана шу ютуғимизни бағишлаймиз. Бутун Ўзбекистонимизга бағишлаймиз,- деди Тўрахўжаев.
Қуйида Қудрат Тўрахўжаев билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.
19 ёшидан буён Ўзбекистон терма жамоасида тўп сураётган Қудрат Тўрахўжаев жамоадаги етакчи ўйинчилардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон ампутантлар жамоаси менежери Рустам Қориевнинг Озодликка айтишича, жамоанинг ғолибликни қўлга киритишида Қудратнинг ҳиссаси катта бўлган.
Рустам Қориев жамоавий ўйин уларнинг асосий муваффақият омили бўлганини таъкидлаган ҳолда, жамоадаги бошқа етакчи ўйинчилар номини санайди.
- Футбол бу команда ўйини. Қандай юлдуз бўлса ҳам битта одам ҳеч нарса қила олмайди. Иккита юлдуз ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Команданинг дўстлиги, бирлиги, ака-укалиги, бир оиладай бўлганлиги, қўлингизда бешта бармоқ бор, қисссангиз мушт, бир оила бўлгандан кейин шунақа бўлади. Энди гуруҳда лидерлар бор. Мана бизларда ҳам лидер бор. Мен сен яхши ўйнадинг, сен ëмон ўйнадинг деяëтганим йўқ. Лидеримиз шу Шукуров Абдужамил¸ Худойқулов Қудрат, Абдураҳмонов Азиз, Азимов Азиз, дарвозабонимиз Тўрахўжаев Қудрат жуда яхши туриб берди,- дейди Рустам Қориев.
Ўзбекистон ампутантлар жамоаси 2007 ва 2010 йилги жаҳон чемпионатларида ҳам мутлоқ ғолибликни қўлга киритган.
Мененжер Қориев жамоанинг кетма-кет уч карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритиши жамоа учун осон бўлмади, дейди.
- Учинчи марта кетма-кет жаҳон чемпиони бўлиш осон эмас. Биринчидан чемпионлик номини олиш қийин. Ундан қийини икки карра ушлаб қолиш. Охирги чемпионатда 12та давлат қатнашди. Биринчи турда олтита команда иккита гуруҳга бўлиндида. Биз мусобақада еттита ўйин ўйнадик. Етти ўйинда ҳам ғалаба қозондик. Дуранг ҳам бўлмади, ютқазмадик ҳам. Ҳаммасини ютдик. Қийини финал. Россиянинг командаси кучли. Энг қийин ўйин ўша бўлди. Турклар билан ўйнадик. Турклар охирги жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган. Кетма-кет икки маротаба бронза олган турклар. Бу мусобақада улар учинчи маротаба бронза олишди,- дейди Қориев.
Қуйида Рустам Қориев билан суҳбатни тўлиқ ҳолда тинглашингиз мумкин.
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ҳозирда Калинградда. Жамоа 18 октябрь куни Тошкентга учиб келиши кутилаяпти.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди