Озодлик пойтахтдаги манбалари йирик бозорларда савдогарлар саросимада экани, баъзилар товарларини арзон-гаровга сота бошлагани, баъзилар эса савдони тўхатиб қўйганини хабар қилди. Бу саросиманинг валюта айирбошлашга оид янги тартиб ҳамда импортни чеклашга оид қарордан келиб чиққани айтилмоқда.
Валюта бозорида
Пойтахтлик Миркомил Тошкандийнинг айтишича, кейинги кунларда бозорларда анча сусайган ва бу ҳолат доллар нархининг пасайиб кетгани билан боғлиқ.
12 феврал куни қора бозорда 1 АҚШ доллари 2320 сўмга сотилди ва
- Ҳозир бутун эътибор мана шунда. Валюта бозорида. Нима бўлади, нима қолади одамлар озгина талвасада юрибди, дейди Миркомил Тошкандий.
Суҳбатдошимиз “талваса” сўзини ишлатганига эътибор беринг.
Энди Тошкентнинг баъзи бозорларидаги вазият билан танишинг.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F79034678&show_artwork=true
Сергели машина бозори
- Сергели машина бозорида озгина танқислик, саросималик бўлди шанба, бозор кунлари. Қандоқ бўлар экан, нима бўлар экан деб одамлар машина савдоси ҳам сал пасайиб қолди.
Қурилиш материаллари бозорларидан бири
- Металл билан шуғулланаман. Темир бозорда бўлдим.
Озодлик: Темир бозор деганда сиз қурилиш материаллари бозорини назарда тутаяпсизми?
- Ҳа, қурилиш материаллари бозорини назарда тутаяпман.
Озодлик: Импорт борми у ерда?
- Албатта. Қозоғистондан, Хитойдан, Россиядан металл келади. Сотишади. Албатта олиб келишади.
Озодлик: Бозор суръатида фарқ кўрдингизми кўрмадингизми?
- Фарқ бор. Фарқ нимада? Шу сиз саросима дейсиз, мен талваса дейман, ўшанда фарқки, нима бўлади, нима қолади. Кўпчилик эркин муомаладаги валютадан қутилиш пайида юрибди.
Машина ва Қурилиш материаллари бозорларидаги вазият билан пойтахтлик Миркомил Тошкандий таништирди.
“Бек барака” бозори
Тошкентдаги ҳамкорларимиздан бири илтимосимизга биноан Бек барака бозорига 12 феврал куни айтайлаб бориб, у ердаги вазият билан танишди.
Мана унинг айтганлари:
- Савдогарлар савдо анча сусайганини айтмоқда. Вилоятлардан келиб, товарни улгуржи олиб кетадиган савдогарлар ҳам ўта озайиб кетган. Фақат уларнинг энг бақувватлари келмоқда. Баъзи савдогарлар дўконларини ёпиб, товарларини олиб кетаяпти. Бундайлар 20, 30 фоизни ташкил қилади, деган маълумотни берди манба.
Унинг бозорда ўтказган суҳбатларига таяниб айтишича, савдогарларнинг баъзилари беҳос текширувга тўғри келиб қолиб товари мусодара бўлиб кетишидан қўрқса, бошқалари доллар қадрининг кундан кунга тушиб кетаётганидан саросимага тушган ва товарларини шошилинч арзон-гаров сотиб юбормоқда.
- Сайёҳлар кийимлари сотувчи савдогар 300 минг сўм турадиган товарларини 150 мингдан сотувга қўйганини ўз кўзим билан кўрдим, деди Озодлик манбаси.
ТАПОиЧ яқинидаги буюм бозори
Узметроном сайтининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, бу бозорда 10 феврал куни ўз товарлари нархини 5 – 6 бараварга арзонлатиб сотди.
Пойтахт бозорларида ҳукм сураётган саросима сабабларига тўхталар экан, сайт мана бундай ёзди:
“Чет эл валютаси қора бозорини йўқ қилишга қаратилган репрессия компанияси давомида, асосан “Абу Саҳий” бозори хизматидан фойдаланган майда савдогарлар жабр кўриб қолди. Сотаётган товарлари ҳужжатсиз бўлгани учун юзлаб жиноят ишлари қўзғатилдики, бу савдонинг қисман тўхтаб қолиши ва савдогарлар орасида саросима пайдо бўлишига олиб келди”, деб ёзди Узметроном сайти 12 феврал куни.
Айни пайтда вилоятлар бозорларидаги вазият Тошкент бозорларидагидай эмас.
Ғиждувон бозори (Бухоро вилояти)
Бу бозорда 12 феврал куни бўлган ғиждувонлик тингловчимиз бозорда саросима сезмаганини айтар экан, бундай деди:
- Йўқ, у нарсани мен сезмадиму бу ерда масалан бугун эшитиб қолдим мен доллар 2300ми шунақа бўлибди, тушиб кетибди деган гапни эшитдим бозорда. Ҳозирча бошқа ваҳима эшитганим йўқ, деди ғиждувонлик тингловчимиз.
Денов бозори (Сурхондарё вилояти)
Мавзуни ўрганар эканмиз, бу бозорга Қирғизистоннинг Қорасувидан товар олиб келиб сотадиган савдогарнинг телефонини топдик. Исмини айтмаслигимизни сўраган савдогар баъзи саволларимизга жавоб берди.
Озодлик: Савдолар бўлаяптими?
- Ҳаммаси законний, жойида ака.
Озодлик: Сотаяпсизларми товарларингларни?
- Ҳа, ҳаммаси жойида ака. Просто биз доллар савдо қилмаяпмиз. Ўзимизнинг ўзбек сўмимиз. Ҳаммаси жойида.
Озодлик: Илгари долларга савдо қилармидинглар?
- Илгари бўларди. Ҳозир тўхтатдик.
Озодлик: Тошкентда ваҳима қилаяпти экан савдогарлар. Текшир-текширдан қўрқиб сотишмаяпти экан. Сизларда бунақа гап йўқми?
- Йўқ. Ҳамма жой тинч, бозорлар яхши.
Озодлик: Текшир-текшир йўқми?
- Йўқ, ҳаммаси жойида.
Озодлик: Сизлар товарни қаердан олиб келасизлар? Қорасувдан олиб келасизларми?
- ....
Сўнгги саволимиз деновлик савдогарга хавфли кўринди шекилли, алоқани узиб қўйди.
Қорасув бозори
Қирғизистон жанубида жойлашган бу бозорда сотиладиган товарларнинг сезиларли қисмини ўзбекистонлик савдогарлар сотиб олади.
Болалар трикотажи билан савдо қиладиган Мухторжон исмли ўшлик савдогарнинг айтишича, Андижон билан Ўш орасидаги Дўстлик чегара пункти очилганига бир неча кун бўлганига қарамай, ўзбекистонлик харидорлари кейинги кунларда кескин камайиб кетган.
Аввалги йиллардаги вазиятга қиёслар экан, Мухторжон бундай деди:
- Олдинлари бунақа пайтда ҳавода учиб бўлса ҳам пул ўтарди, ҳаводан учиб бўлса ҳам товар ўтарди, дейди Мухторжон.
Мухторжондан яна таъкидлаб сўрадик.
Озодлик: Йилнинг шу бугунги вақтига ўзбекистонликларнинг келиши кўпми озми?
- Вообше йўқ. Жуда ҳам оз. Вообше оз. Вообше озайиб кетганда ҳозир.
Озодлик: Бунинг боиси нимада бўлиши мумкин?
- Уларда қонун чиқибдию четдан импорт молларни олиб киришни тақиқлаш, Ўзбекистонда долларни тақиқлаш деган қонун чиқдию. Шунинг учун.
Озодлик: Бу шунинг учун бўлса керак деб сиз ўйлаяпсиз. Битта-иккита келганлар нима деяпти?
- Улар билан у тўғрисида, улар фақат бугун битта-иккита келишди. У тўғрисида гаплашганимиз йўқ. Бугун битта-иккита келишдида, деди Қорасув бозорида ишловчи ўшлик савдогар.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди