18 март куни Бунёдкор стадионининг чиптахонаси олдида Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипта сотилаётган пайт минглаб футбол ишқибозлари орасида юзага келган тиқилинчни тартибга солиш вақти махсус хизмат кучлари ишга солинган. Манбаларга кўра, футбол ишқибозларига нисбатан “дубинкалар” қўллаган ва бир неча киши ҳибсга олинган.
26 март куни ўтказиладиган Ўзбекистон – Ливан ўйинига 18 мартдан бошлаб Бунёдкор стадионида чипталар сотила бошлади.
Тошкентдаги манбаларга кўра, чипта сотилишининг илк кунида чиптахона кассалари олдида, тахминан 1,5 мингдан 3 мингга яқин одам йиғилган.
Футбол ишқибозларидан бирининг Озодликка ёзишича, чиптахона кассалари олдида юзага келган тиқилинчни тартибга солиш учун махсус хизмат кучлари чақиртирилган.
“Улар одамларни калтаклаб, қаршилик кўрсатганларни ҳибсга олишди”, деб ёзди исмини ошкор қилмаётганимиз футбол ишқибози.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F83959961&show_artwork=true
Воқеа жойида бўлган Элёр Мирзо исмли футбол ишқибози эса Facebook ижтимоий тармоғида: “Вазият куч ишлатишгача етди. Махсус гуруҳ дубинкаларини ишга сола бошлади. Оломон ичида ёш болалар, аёллар, қизлар ҳам бор эди. Оёқ остида қолиб кетганларни айтмаса ҳам бўлади”, деб хабар қолдирди.
Бунёдкор стадионининг масъул ходимларидан бири 18 март куни оломонни тартибга солиш учун қўшимча милиция ходимлари чақиртирилганини тан олди.
Бироқ ўзини таништирмаган масъул ходим футбол мухлисларига нисбатан куч қўлланилгани ва ҳибс олиш ҳолатлари бўлганини мутлақо инкор қилди.
Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) матбуот котиби Санжар Ризаев эса бу воқеадан бехабарлигини айтиб, саволимизни очиқ қолдиришни маъқул топди.
19 март куни тушдан кейин Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипта сотиш вақтинча тўхтатилгани хабар қилинди.
Санжар Ризаевга кўра, бу хабардан ЎФФ ҳам сешанба куни тушга яқин хабар топган.
- Чипта сотиш тўхтатилганининг сабабини изоҳлай олмайман. Чунки бу ҳақдаги хабар бугун тушликка яқин бизга расман маълум қилинди. Кейин Ўзбекистон Футбол федерацияси бу ҳақда расман хабар берди. Ишқибозларнинг касса олдида беҳуда тўпланиб, кутмасликлари учун расман хабар бердик, дейди Санжар Ризаев.
Тошкентдан олинган маълумотга кўра, Бунёдкор стадиони чиптахоналарига ёпиштирилган эълонда Наврўз байрами муносабати билан чипта сотиш уч кунга тўхтатилгани ёзилган.
Дастлаб Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипталар 15 март куни сотувга чиқарилиши айтилган эди. Кейинчалик бу сана 18 март кунига ўзгартирилди.
Футбол ишқибозлари душанба куни эрталабдан Бунёдкор стадиони чиптахонаси олдига тўплана бошлади.
Чипта олиш умидида навбатга турган тошкентлик Анвар исмли йигитнинг айтишича, соат 18:00 дан кейингина кассалар ишга тушган.
"Кеча соат 10 дан кейин навбатга турдим. Куни бўйи кутдим. Кечги соат 6 дан кейин 2 та касса ишга тушди. Афсус, менинг навбатим келмасдан касса ёпилди", дейди Анвар.
Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Ливан ўйинига жами 28 минг 300 та чипта чиқарилган. 18 март куни эса 6000 мингта чипта сотилган.
Бироқ Muloqоt.uz сайтига кўра, футбол мухлислар ушбу рақамнинг ҳақиқатга мос келмаслигини таъкидлашган.
Жумладан, ўзбек футболининг ишқибозлари бўлган Twitter фойдаланувчиларидан бири @AAkramov ўз саҳифасида 6 мингта чипта сотилгани ҳақидаги хабарга "Ғирт ёлғон!", дея муносабат билдирган бўлса, яна бир фойдаланувчи @Turoniy "6000та билет сотилганига ишонмайман!", деб ёзди.
ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев бу гапларни "миш-миш", деб атади.
Қуйида Санжар Ризаев билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.
"Дубинкалар ишга тушди"

"Чипта сотиш тўхтатилди"

“6000 чипта сотилгани ёлғон”

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди