“Ўн олти синфдошдан ўн беши Россияда”

Петербург кўчаларида ўзбекларни кўп учратиш мумкин.

Бу гапни қарийб 10 йилдан бери Россияда ишлаб юрган йигитдан эшитдик. йтишича, у мактабни 20 нафар синфдоши билан битирган. 21 ўқувчининг 4 нафаригина қиз бола эди. У туғилиб ўсган Жиззахнинг Дўстлигида ўша синфдош қизлар қолган, холос. Ўғил болаларнинг 15 нафари тирикчилик кўйида Россияда ишлаб юрибди.

Лекин исмини айтишга қўрққан бу меҳнат муҳожири Эркин микрофонга шу гапни айтиш учун қўнғироқ қилмабди.

Айтадиган гапи бошқа эди.

Озодлик: Ўзингизни таништиришдан бошланг?

- Эртага Ўзбекистонга қайтсам таможнячилар менга претензия қилмайдими?

Озодлик: Уни билмайман лекин.

- Энди камига бу ерда анча қийналиб борганимга яраша яна у ëқда мени ушлаб, отделга ташлаб нима қилмасинда.

Озодлик: Демак, исмингизни айтмоқчимассиз.

- Ҳа.

Озодлик: Нима демоқчисиз?

- Мана 11-йил келдим Россияга. Ўриснинг туалетини тозалашдан бошқа ҳамма ишини қилдим мен.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 29да.

Озодлик: Шу кунда нима иш қилаяпсиз?

- Ҳозир ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Суҳбат



*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!