Тошкентда Нефт ва Газ 17-Ўзбекистон халқаро кўргазмаси ва анжумани очилди. Тадбирдан мақсад Ўзбекистон нефт ва газ соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишдан иборат экани айтилмоқда. Мутахассислар мамлакатда нефт-газ тақчилигини ҳал қилиш учун соҳага йирик сармоялар жалб этилиши керак, демоқда.
“Нефт ва газ Ўзбекистон - OGU 2013” халқаро кўргазма ва анжуман ташкилотчиси ITE-Uzbekistan корпорацияси матбуот котиби Ойимхон Бобожонова Озодлик билан суҳбатда анжуманда ўттизга яқин давлат ва 160дан ортиқ компания вакиллари иштирок этаётганини айтди.
- Халқаро кўргазма ва конференцияда дунёнинг 26 давлатидан 160та компания иштирок этмоқда. Ўзбекистондан ташқари яна 25 та мамлакат қатнашяпти, деди Ойимхон Бобожонова.
Унга кўра, тадбирдан мақсад Ўзбекистон нефт ва газ соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, энергетика соҳасида қўлланилиши мўлжалланган янги технологияларни намойиш қилиш, ширкатлар бир-бири билан бевосита алоқа ўрнатишига имконият яратишдан иборат.
Халқаро тадбир арафасида 13 май куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Ўзбекнефтегаз миллий холдинг компанияси бошқарув кенгаши раиси Шокир Файзуллаев Ўзбекистон мамлакатда қазиб чиқарилаётган табиий газнинг 20 фоизини хорижга экспорт қилаётганини билдирган.
“Ўзбекнефтегаз” ширкатига кўра, Ўзбекистонда йилига 60 миллиард куб метрдан ортиқроқ табиий газ қазиб олинади. Шундан 15 миллиард куб метрига яқини экспорт қилиниши айтилади.
Ўзбекистон ҳозир табиий газ қазиб чиқариш бўйича жаҳонда ўн биринчи ўринда, ёнилғи энергетика ресурслари қазиб чиқариш бўйича МДҲ давлатлари орасида бешинчи ўринда туради.
Ўзбекистон катта энергетика заҳираларига эга бўлишига қарамай, кўп йиллардан бери мамлакатда электр, бензин ва газ тақчиллиги кузатилади.
Бензин ва дизел тақчиллигига барҳам бериш учун шу йил бошида UzGazOil ширкати Россиядан бензин ва дизел ёнилғиси импорт қила бошлади.
Ўзбекистонлик иқтисодий таҳлилчи Дмитрий Поваров Озодлик билан суҳбатда саноат ва аҳолининг газга талаби ошиб бораётгани ва газ тақсимот тизими эскиргани газ тақчиллигига сабаб бўлмоқда деган фикр билдирди.
- Ўзбекистон ҳозир Совет Иттифоқидан мерос қолган газ қувурларидан фойдаланмоқда. Ўша пайтда бу тизим ички бозордаги талабни бемалол қондирган. Ҳозирга келиб бу тизим талабга жавоб беролмаяпти, дейди ўзбекистонлик таҳлилчи.
Айни пайтда, Дмитрий Поваров Ўзбекистонда ёнилғи тақчиллигини бартараф қилиш учун нефт қазиб чиқариш ҳажмини ошириш кераклигини аммо бу катта маблағ талаб қилишини урғулади.
- Нефт масаласига келса, бу ерда нефт заҳираларининг геофизик жойлашувини ҳисобга олиш лозим. Ўзбекистонда мавжуд бўлган нефтнинг аксар қисми ҳам кўчма маънода, ҳам тўғри маънода оғир нефт ҳисобланади. Уни қазиб чиқариш катта маблағ талаб қилади, дейди Дмитрий Поваров.
2012 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда 240 та нефт-газ конлари борлиги қайд этилган. Уларнинг 110 таси сўнгги 20 йил давомида аниқланган.
Ўзбекнефтегаз миллий нефт холдинг компанияси 2015 йилга қадар қиймати 28 миллиард 562 миллион долларлик 74 та лойиҳани амалга оширишни режалаган.