TeliaSonera ва Гулнора Каримова ўртасидаги махфий келишувлар фош этилган "Москвадан келган чопар" ҳужжатли филми муносабати билан ширкат бошқарув кенгаши раиси Швеция парламенти депутатлари саволларига жавоб бермоқда. Парламентдаги сўроқ-савол ёпиқ эшиклари ортида ўтмоқда.
Швеция парламенти — Риксдагда Бизнес ва савдо қўмитаси аъзолари иштирокида ўтаётган учрашувга TeliaSonera ширкатининг бошқарув кенгаши раиси Мария Ирлинг чақирилган.
Айни дамда парламент биносида бўлган швед журналисти Ула Вестерберг йиғилиш якунини кутаётганини айтди.
- Иштирокчилар учрашувдан чиқишини кутяпман. Ҳозирча йиғилиш қандай ўтаётгани ҳақида бирор маълумот йўқ. Учрашув ёпиқ ўтмоқда, деди швед журналисти.
TeliaSonera раҳбарига бир қатор кескин саволларни ҳозирлаб қўйганини айтган мухолифатдаги Яшиллар партияси раиси ўринбосари Йонас Эрикссон учрашув арафасида Озодликка берган интервюсида давлатга қарашли ширкат раҳбарининг парламентга чақирилиш сабабларини шундай изоҳлаган эди:
- Мария Ирлингни парламентга чақиришнинг икки сабаби бор. Биринчиси, Telia Sonera ўзбек режимига ўз фуқаролари устидан назорат ўрнатишда ҳануз ёрдам бераяптими-йўқми, шуни аниқлаш. Иккинчиси, ширкатнинг Ўзбекистонда Каримовлар оиласи билан олиб борилган коррупциявий алоқаларга оидми ёки йўқлигини аниқлаш, деган эди Йонас Эрикссон.
Мухолифатчи депутат ширкат раҳбарияти билан бир неча ой аввал парламентда ўтган йиғилишда ҳам иштирок этгани ва ўшанда бу муаммони ҳал қилиш аниқ-тиниқ ваъда қилинганини эслади.
- Бунинг ўрнига коррупцияга оид қандайдир ҳаракатларнинг давом этаётгани ҳақида журналистлар аниқлаган маълумотлар мени лол қолдирди. Учрашувда шахсан мен шу масалага аниқлик киритмоқчиман, деган эди швед парламенти аъзоси.
Мария Ирлинг Швецияда катта обрў-эътибор ва таъсирга эга бўлган бизнес етакчиларидан бири ҳисобланади.
2006 йилда у Форбс журналининг дунё бизнес оламида таъсири кучли бўлган 100 аёл рўйхатига киритилган.
Бундан ташқари, у 2004-2006 йиллар оралиғида TeliaSoneraнинг Швециядаги фаолиятига президентлик қилган.
Швеция жамоат телевидениеси журналистларининг ўтган йил кузида тақдим қилган "TeliaSonera:Ўзбек иши" деб номланган илк ҳужжатли филми ортидан TeliaSonera бошқарувида жиддий ўзгаришлар бўлди ва Мария Ирлинг ширкат бошқарув кенгаши раиси этиб тайинланди.
22 май куни эълон қилинган "Москвадан келган чопар" ҳужжатли филмида TeliaSonera раҳбарияти бир неча ой муқаддам парламент аъзолари сўроқларига жавобан берилган ваъдаларни бажариш ўрнига Гулнора Каримовага алоқадор жамғармаларга пул ўтказиш¸ коррупцион келишувларни адо этаëтганликда айбланди.
Парламентдаги муҳокамалар самарасига билдирилган шубҳаларга жавобан мамлакатдаги энг йирик сиёсий партия — Социалистлар партиясининг Риксдагдаги вакили Енни Нилсон: "Қанчадир даражада чоралар кўрилди", деб жавоб берган.
- Мен айтиб ўтмоқчиманки, ширкат бошқарув кенгаши раиси Ларс Нюберг истеъфо берди. Парламент аралашувидан сўнг бошқарув кенгаши таркибида айрим ўзгаришлар бўлди. Аммо бу ўзгаришлар муаммони ҳал қилиш учун етарлими¸ ҳозирча бу маълум эмас ва айнан шу жуда қониқарсиздир, деган эди Енни Нилсон.
Telia Sonera ва Гулнора Каримова ўртасидаги ноқонуний олди-бердиларга оид иддаолар ҳозир полиция тергови остида экани таъкидлаган бу парламент аъзоси ҳам терговнинг якунини кутиш муҳимлигини алоҳида урғулаган.
Мавжуд тартибга биноан, парламентнинг Бизнес ва савдо қўмитасида ўтаётган йиғилишдан сўнг матбуотга ҳеч қандай расмий баёнот берилмайди.
Айни пайтда¸ можарога билдирилган жамоатчилик қизишини муҳим, деб билган парламент аъзолари Швеция нуфузига соя солаётган ширкат раҳбари билан сўроқ-савол якунини матбуотга етказишга ҳамиша ҳозирликларини билдирганлар.
Озодлик Риксдагдаги учрашув натижаларини ўрганиб, сизга хабар қилишга уринади.
Янгиликларни бизнинг сайтимизда кузатиб боринг!