Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси 19 июн куни Фарғонанинг Гулпиён қишлоғи ҳудудида ўзбек чегарачиси томонидан қирғизистонликнинг отиб ўлдирилиши воқеасига расмий баёнот билдирди. Баёнотга кўра, Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтган қирғизистонликлар ўзбек чегарачиларининг огоҳлантиришига бўйсунмагани ортидан улар ўққа тутилган.
Ўзбекистон: “Қирғизистонликлар айбдор”
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасига кўра, воқеа 19 июн куни соат 23:50да Фарғона вилояти Фарғона тумани Гулпиён қишлоғининг “Охунҳожи” қабристони яқинидаги боғда содир бўлган.
Ўзбекистон матбуоти, жумладан, Podrobno.uz сайти орқали ёйинланган ушбу расмий баёнотда айтилишича, Қирғизистон томондан учта автомобил Ўзбекистон чегарасини бузиб, Гулпиён қишлоғи ҳудудига ўтган.
"Қоидабузарлар чегара нарядининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмасдан Ўзбекистон ичкарисига қараб ҳаракатланишда давом этишган. Чегара наряди уларни тўхтатиш мақсадида осмонга огоҳлантирувчи ўқ узган. Огоҳлантирувга қарамасдан қоидабузарлар ҳаракатланишда давом этган ва чегарачилардан яширинишга ҳаракат қилган. Шу пайтда давлат чегарасини бузувчиларни қўлга олиш мақсадида чегарачилар автомобилларга қарата ўт очишга мажбур бўлган”, дейилади расмий баёнотда.
Ушбу баёнотга кўра, ўзбек чегарачилари ўққа тутгач, Volkswagen русумидаги машиналардан бири тўхтаган, қолган икки автомобил эса Қирғизистон ҳудудига қочиб, яширинган.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакилининг 12uz.com сайтига берган қўшимча маълумотига кўра, иккита машина Қирғизистонга ўтгач, қўшни мамлакат томондан 30 нафар шахс келиб, ўзбек чегарачиларини тошбўрон қилган.
Чегара расмийсига кўра, тошбўрон натижасида бир нафар ўзбек чегарачиси оғир жароҳат олган.
"Фурсатдан фойдаланиб, ҳужум қилганлар жароҳатланган ўзбекистонлик чегарачини Қирғизистон ҳудудига олиб қочишга ҳаракат қилишган. Ўзбекистонлик чегарачиларга ёрдам кучи келгани боис қонунбузарлар Ўзбекистон ҳарбийсини гаровга олишга улгурмаган", дейди чегара расмийси 12uz.com сайтига берган маълумотида.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси баёнотига кўра, Ўзбекистон томонда қолган Volkswagen ҳайдовчиси шериклари кўмагида Қирғизистон томонга ўтиб, яширинишга улгурган.
Баёнотда айтилишича, автомобилни ташлаб, қочиб кетган шахс ўқотар қуролдан яраланган бўлиб, у Қирғизистон ҳудудига ўтгач, олган жароҳати натижасида ҳалок бўлган.
Баёнотга кўра, қонунбузарлар автомобилларда Ўзбекистон ҳудудига контрабанда молларини олиб кирмоқчи бўлган. "Ўзбекистон ҳудудида қолган машинадан кир ювиш порошоги, совун, шампун топилган", дейилада баёнотда.
Қирғизистон: "Ўзбек чегарачилари айбдор"
Қирғизистон томонининг маълумотига кўра, ўзбек чегарачиси ўқидан ҳалок бўлган шахс- беш боланинг отаси, 37 ёшли Бақит Тағаев бўлиб, у Боткент вилояти Қадамжой тумани фуқароси бўлган.
Қирғиз расмийлари ушбу воқеада ўзбек чегарачиларини айблади.
Қадамжой туман ҳокими Акрам Мадумаровнинг Озодликнинг қирғиз хизматига билдиришича, Ўзбекистон чегарачиси Қирғизистон ҳудудига 500 метр ичкарига кириб, Бақит Тағаевни отиб ўлдирган.
Мадумаровнинг сўзларига кўра, ўзбек чегарачиси Бақит Тағаевни қочиб яширинган уйнинг ҳовлисида, хонадон эгасининг болаларининг кўз ўнгида бошидан отиб, ўлдирган.
20 июн куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдулдаев Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси Комил Рашидовни чақиртириб, унга норозилик нотаси топширди.
Қадамжой туман Ички ишлар бўлими терговчиси Оллаёр Иммоназар ўғлига кўра, ушбу воқеа бўйича ўзбек чеграчиларига қарши жиноят иши қўзғатилди.
- Зўравонлик билан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кейин ҳалок бўлган Бағит Тағаевнинг Volkswagen русумидаги машинасини чегарачилар Ўзбекистон томонга олиб кетгани аниқланган. Бу факт бўйича Қирғизистон Жиноят кодексининг 177- моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди, деди терговчи Оллаёр Иммомназар ўғли.
Қирғизистон томони иддаосича, Ҳайдаркон чегара отрядининг “Марказ” заставасида рўй берган ушбу ҳодиса чегара чизиғидан ичкарида Қирғизистон ҳудудида содир бўлган.
20 июн куни ҳалок бўлган Бақит Тағаевнинг 200га яқин қариндоши Ўш-Боткен йўлини тўсиб қўйиб, қирғиз расмийларидан ҳодисани синчковлик билан тергов қилиш ва Ўзбекистон билан чегара чизиғини аниқлаб олишни талаб қилди.
Боткен вилояти ҳокими Жениш Раззақов билан учрашувда норозилар ҳодисага алоқадор ўзбек чегарачисини жавобгарликка тортишни ҳам талаб қилишди.
Боткен раҳбари бу ҳодисани тергов қилиш бўйича махсус комиссия тузилганини маълум қилиб, қадамжойликларни босиқ бўлишга чақирди.
Сўнгги янгилик: Сўх яна қамалда
Қирғизистондан олинган сўнгги маълумотга кўра, 21 июн куни Ўзбекистоннинг Сўх экслави орқали ўтадиган йўллар Қирғизистон томонидан ёпиб қўйилди.
Буни тасдиқлаган Боткент вилоят ҳокимлиги расмийларига кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Чечме” ва "Қадамжой” чегара пунктлари ёпилган.
Жорий йилнинг январ ойида ҳам Ўзбекистоннинг Сўх эксклави аҳолиси билан Қирғизистон чегарачилари ўртасида чиққан жанжалдан сўнг Сўх чегаралари бир ой давомида ёпиқ қолган эди.
Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, ўзбек-қирғиз чегарасида кейинги уч йил мобайнида 102 та, қирғиз-тожик чегарасида эса 62 та қонунбузарлик рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 24 апрел куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари кундузи чегарани бузаётган фуқароларга нисбатан ўқотар қурол қўлламаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинган эди.