“Муҳожирларини поездда ҳукумат ҳимоя қилиши керак”

Россияга поездда бориб-қайтадиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг қозоғистонлик чегарачи ва божхоначилар тамагирлигидан, уларни рўкач қилиб ўз ватандошларини шилаётган ўзбекистонлик проводниклар юлғичлигидан ҳасратларининг чеки йўқ.

Озодлик дастуридан жой олиб келаётган ўша ҳасратлар тўла ҳикояларни тинглаган яна бир ўзбекистонлик йигит ҳам “Эркин микрофон” билан боғланиб, ўз бошидан кечирганларини айтиб бермоқчи бўлди.

Агар наманганлик Темурбекнинг ҳикояси яна бир ўзбекнинг поездда қозоқ чегарачиси қандай қилиб пулини тортиб олгани тўғрисида бўлса, балки уни эшиттиришга қўймаган бўлардик.

Лекин Темурбек, аксинча, қандай қилиб ПУЛ БЕРМАГАНИ, қандай қилиб ЎЗИНИ ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛГАНИ тўғрисида ҳикоя қилиб берди.

13 йилдан бери Россияда ишлаётган, сўнгги йилларда эса, Пермда ошпазлик қилаётган Темурбекнинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистондан ўтувчи ўзбекистонлик йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши лозим.

- Исмим Темурбек. Наманганданман. Ëшим 38да. Ҳозир Россиянинг Перм шаҳрида ишлаяпман. Ошпаз бўлиб ишлайман.

Озодлик: Неча йилдан бери Россиядасиз?

- 15 йилдан бери.

Озодлик: Оила қаерда?

- Оила Ўзбекистонда.

Озодлик: Наманганга бир йилда неча марта борасиз?

Ҳар хил. Баъзида бир йилда бир марта боришга тўғри келиб қолади, баъзида уч йилда.

Озодлик: Бир борганингизда неча ой яшайсиз?

- 2-3 ой.

Озодлик: Демак, сиз бошингиздан кечирган қийинчиликларни айтиб бермоқчисиз. Йўл қийинчиликлариними?

- 2010 йил кетаëтган эдим поездда Ўзбекистонга. Декабрда эди. Поезддаги болаларга раҳмим келди. Ўзбек болаларини ҳақиқатан ҳам уриб пул бермаса, буларга умуман документнинг қизиғи йўқ. Менинг ўзимга бўлган тазйиқ шунақа бўлдики, 10 килоча қанд олиб олган эдим. Бир барзангиси ичиб олган. Ҳаммаси ичиб олган.

Озодлик: Қаердаги гапни айтаяпсиз?

- Ўзбекистонга кирадиган жойдаги Сариоғоч пости борку, ўша ерда.

Озодлик: Қозоқ чегарачиларини айтаяпсиз-а?

- Ҳа. Ичиб олган офицерлар бор, гавдали-гавдали иккита-учтаси чиқди. Текширишди. Менда товарнинг чеки бор эди, олган конфеткларимнинг чеки. Очишди, кўришди, “Нимага бунча қанд олдинг?” деб сўрашди. Мен “Это мои проблеми. Сколько я буду покупать, нужни по этому керакли совға-салом. Берадиган қариндош-уруғлар кўп, ўшаларга бериладида. 10 кило кўпмас. Бунинг устига бир хил эмас ҳар хил. Икки-уч килолик ҳаммаси” десам, қозоқчалаб “Шустрийбисан? Менга русча гапирасан” деди. Тушунаяпсизми? Угрозага ўтиб кетаяпти. Мен ҳақлигимни исбот қилиб, товарнинг чекигача кўрсатиб турибман. Менга угроза кетаяпти. “Давай бу ëққа тамбурга юрчи” деди. Офицерларда энди, буларга қўл кўтарсангиз вообше, чегарасида, уларнинг ерида турибмиз, “пул берасан” деб дангал айтишди. Менку бир сўм ҳам берганим йўқ. “Ўлдириб отиб ташласанг ҳам бермайман” дедим. “Сумкангни оламан” деди. “Олавер. Олдин сен олгин, сен билан кейин гаплашаман” дедим. Икки соат поезд тўхтаган бўлса, фақат мен билан биттаси шуғулланди. Мен бир сўм берганим йўқ лекин. Бермайман ҳам, ахмоқ эмасман. Нимагаки мен олган конфетимга довойной тўламайманку. Атрофимдаги болалардан пулини олиб, проводниклар “Пулдан беринг бизга. Биз сизни ҳимоя қилиб кетамиз” деб 500-1000 сўм пулини олиб болаларнинг, яна қозоқлар чиқиб текширганда “Пулингларни бекитиб олинглар. Қозоқлар чиқади. Яна сўраса, пул бериб юрманглар” деб проводниклар...

Озодлик: Бу ҳақда жуда кўп гапираяпмиз кейинги кунларда. 10 кило қандингиз билан боғлиқ воқеа қандай тугади?

- Мен берганим йўқ. Қандни ўзларича очишди. Чеккароққа олиб бориб бир килосини олганми, коробкадан очган барибир. Лекин мен пул берганим йўқ.

Озодлик: Улар юкингизга анча-мунча қўл теккизганини ҳисобга олмаса тўла қайтариб олдингиз-а?

- Ҳа, олдим. Лекин қўл теккизилганда. Ҳаққи йўқку барибир. Энди бу қароқчиликка кирадида.

Озодлик: Буни меҳнат мигранлари жуда кўп айтди, эфирга бердик. Анча-мунча ўз ҳақини биладиган ва ўз ҳақини талаб қила биладиган йигит экансиз. Шу вазиятдан чииқш учун нима қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Менда энди шу телефонингиз бор. Бир кун омадим келиб қолди дейлик. Буларда гарантия йўқки масалан чегарасида турибмиз, наркотик ташлаб қўйиб ëки бошқа бир ëмонлик қиламан деса хоҳлаган ишини қилиши мумкин. Шу томондан қўрқади одам. Шунга бир юристларданми, инсонлар нима бўлаяпти кетаëтиб, ахир биз ҳам Ўзбекистон халқимиз, биз ҳам денгиздан бир томчи деган гап. Ë нотўғрими барака топгур? Бизнинг таклифимиз юридик шахсларданми ë бўлмаса қанақадир бир шартнома тузилсаю, Ўзбекистон билан Россия орасига чиқиб кетадиган поездларни..

Озодлик: Пассажирлар ҳимоясини таъминлаш керак демоқчисиз.

- Худди шунақа. Шунақа бўлса жуда маъқул иш бўларди, дейди Темурбек.

**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!