Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин иқтисодиётнинг қатор соҳаларида ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 15 миллиард долларга тенг бўлган шартнома имзолади.
France-Presse агентлиги хабарига кўра, келишувлар нефт, газ ва уран конлари разведкаси ва уларни қазиб олишни кўзда тутади.
Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбари муқаддам имзоланган Ўзбекистон-Хитой газ қувури тўғрисидаги шартномани ўзгартиришга қарор қилишди. Бу ерда гап Туркманистондан бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистондан ўтувчи газ қувурининг тўртинчи бўғини ҳақида бормоқда.
Си Цзинпин Ўзбекистонга ташрифи давомида Самарқандда ҳам меҳмон бўлиб, Конфуций институтининг очилишида иштирок этади.
2002 йилдан бери Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига 6 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритган. Сўнгги 20 йил давомида эса, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяога кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 50 баробарга кўпайган.
Ўзбекистондан кейин Хитой раҳбари Бишкекка йўл олади. У ерда Си Цзинпин Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашади.