Хитой Президенти Си Цзиньпиннинг Тошкентга ташрифи арафасида Хитой Давлат Ривожланиш Банки, Ўзбекистоннинг энг йирик банки - Ўзбекистон Миллий Банкига яширин тарзда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди.
Ўзбекистон Миллий банкидаги манбадан олинган №651020131100000259-рақамли келишув устига "Махфий ва конфеденциал" ёзуви қўйилганини кўриш мумкин.
Шартномага муофиқ ажратилган маблағ икки давлат савдо муносабатларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни ҳамда Ўзбек тадбиркорларининг, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологик дастгоҳларни Хитойдан олиб келишга йўналтирилиши лозим.
Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисод алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилгани айтилаётган келишув нега сир тутилаётгани номаълум.