Қирғизистонда илк "Ҳалол" озиқ-овқатлар ярмаркаси очилди

Қурбон ҳайити арафасида Қирғизистонда илк бор "Ҳалол" ёрлиғи билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқатлар ярмаркаси ўтказилди.

Бишкек шаҳридаги ушбу ярмаркада 30га яқин маҳалллий компаниялар ўзи ишлаб чиқарган "Ҳалол" озиқ-оқатларлар маҳсулотлари билан иштирок этган.

Шунингдек, ярмаркада "Ҳалол" ёрлиғи билан чиқарилган косметика ва фармацевтика маҳсулотлари ҳам тақдим қилинган.