Москвада нашр этиладиган “Коммерсант” газетаси Қирғизистондаги Қамбарота-1 ГЭСини барпо этиш мажбуриятини олган Россиянинг РАО ЕЭС ширкати қимматбаҳо қоғозлар нархининг пасайиши оқибатида 2 миллиард долларга яқин зиён кўрганини маълум қилди.
Россия томони Ўзбекистон қарши бўлиб келаётган Қамбарота-1 ГЭСини барпо этиш учун 2 миллард доллар сармоя ётқизиш мажбуриятини олган эди.
Россия томони олдинроқ Қирғизистон ҳукумати ГЭС қурилиши ҳужжатларини мукаммал тарзда тақдим этмагани учун қурилиш кечиктирилаётганини маълум қилган. Бироқ қирғиз расмийлари ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганини айтиб, Россия томони иддаосини рад этган эди.
Ўзбекистон Қамбарота-1 ГЭСи қурилиши минтақа экологиясига салбий таъсир кўрсатишини билдириб, машкур гидроиншоот барпо этилишига қарши чиқиб келмоқда.