Фарғонада икки яримта китоб дўкони бор, унинг биттаси таъмирда

OzodNazarнинг бугунги сонида фарғоналик Абдусалом Эргашевдан мутлақо кутилмаган бир хабар ҳам эшитдикки, уни алоҳида ўрганишга қарор қилдик.

Фарғонанинг адабий муҳити, фарғоналикларнинг китобга муносабати ва умуман китобнинг қадри тўғрисида Абдусалом Эргашевнинг OzodNazarида сўз очишимизга шу шаҳарлик бир шоирнинг адабиёт соҳасидаги мукофотга сазовор бўлгани тўғрисидаги хабаримиз сабаб бўлди.

Эшиттиришимиз Шоҳимардон билан боғлиқ бошқа бир хабаримизда тилга олинган воқеани ўрганишдан бошланди.