Покистон жанговар учқичлари 16 июнь куни Шимолий Вазиристон минтақасида жангарилар истеҳкомларига зарба беришда давом этди. Расмийларга кўра, бугунги амалиёт натижасида 20га яқин жангари ўлдирилган.
Покистон Карачи халқаро аэропортида ўтган ҳафта амалга оширилган ҳужумга жавобан якшанба куни Шимолий Вазиристонга артиллерия ва ҳарбий вертолётлар билан қуролланган қўшинни юборди.
Покистон ҳарбийлари 15 июнь куни уюштирилган бомбардимон пайтида Шимолий Вазиристонда жнгариларнинг 15та истеҳкоми нишонга олинганини айтмоқда. Натижада 105 нафар “ўзбек жангариси”, жумладан Карачи аэропортига қилинган ҳужумни ташкил қилган жангарилар етакчиси йўқ қилинганини айтмоқда Покистон ҳукуамти.
Покистон Бош вазири Навоз Шарифнинг 16 июнь куни бу хусусда парламент олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.
Озодликнинг Покистон хизмати хабарига кўра, шу кунларда авж олган жанглар оқибатида 50 мингдан ошқи маҳаллий аҳоли ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Афғонистоннинг чегарадош Хўст вилояти ҳокими 10 минг кишилик қочқинлар лагери ташкил қилинганини билдирди.