Махсуд Абдужабборов Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Махсуд Абдужабборов.

Санкт-Петербург шаҳридаги “Ёшлар” ҳаракати раҳбари ва Муҳожирларни ўқитиш минтақавий маркази бошлиғи Махсуд Абдужабборов Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, Россиянинг Миграция хизмати расмийлари Махмуд Абдужабборовни 14 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг “Пулково” аэропортидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётида ватанига жўнатиб юборган. Абдужабборов 13 августдан бери бедарак қолгани ҳақида Озодлик аввалроқ маълум қилган эди.

Агентлик ўтказган суриштирув натижасида Россия Миграция идораси ўтган йил 19 сентябрда Махсуд Абдужабборовни икки йилга, яъни, 2016 йил сентябрь ойиига қадар Россияга киритмаслик ҳақида қарор чиқаргани маълум бўлди.

Махсуд Абдужабборовнинг яқинлари ва дўстлари у Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилганини деб гумон қилмоқда.