Human Rights Watch халқаро ташкилоти Россия томонидан жорий йилнинг мартида аннекция қилинган Қримда беш киши бедарак кетганини маълум қилди.
Халқаро ташкилотнинг билдиришича, 29 сентябрда қрим татар Эдем Асановнинг мурдаси топилганидан сўнг ўтган ўн кунда уч нафар қрим татар йўқолган. Бундан аввал ҳам Қримда бедарак кетган одамларнинг қийноқ излари мавжуд бўлган жасадлари топилган эди.
Ҳуқуқ фаоллари бу воқеаларни Қримнинг Россияга қўшиб олинишига норозилик билдираётганларга нисбатан репрессия деб баҳоламоқда.
Қрим татарлари лидери Мустафо Жамилев Қрим Россияга қўшиб олинган март ойидан бери 18 одам йўқолганини билдирган.