Ўзбекистонда Мустақиллик куни олдидан умумхалқ ҳашарлари ўтказилади

Жиззахдаги умумхалқ ҳашарларидан бири пайтида олинган сурат.

Ўзбекистонда 22-23 август кунлари умумхалқ ҳашари ўтказилади.

Ҳашар “Маҳалла” республика жамғармаси ташаббуси билан уюштирилмоқда. Ҳашар давомида ободонлаштириш ишларини ўтказиш режалаштирилган. Хашардан тушган маблағ маҳаллалар инфраструктурасини ривожлантириш ҳамда муҳтожларга адресли ёрдам кўрсатишга сарфланиши айтилмоқда.

Ўтган йилнинг 16-17 августида ўтказилган ҳудди шундай ҳашарда расман 17 миллион одам иштирок этгани хабар қилинган эди.