Ўзбекистон ҳукумати "Шарқ" концерни акцияларининг 44 фоизини сотмоқчи

"Шарқ" нашриëт - матбаа концерни биноси,

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги энг йирик “Шарқ” нашриёт-матбаа концернидаги давлат акцияларининг 44 фоизини сотувга қўйди.

Мазкур акцияларнинг сотилиши ортидан давлат “Шарқ”нинг 51 фоиз акцияларига эгадор сифатида концерннинг асосий эгаси бўлиб қолаверади. Акцияларнинг қолган 5 фоизига эса концерн ишчи-хизматчилари эгадорлик қилади.

Акцияларни хориж сармоядорларига сотиш орқали ҳукумат нашриётни модернизациялаш учун зарур бўлган маблағни жалб қилмоқчи. Бундан ташқари концернни ғарбча бошқарув тизимига ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Ҳозирги кунда “Шарқ” нашриётининг ишлаб чиқариш қуввати умумий тиражи 85 миллионта бўлган 80 газета ва 20та журнал, қаттиқ муқовада 6 миллион, юмшоқ муқовада 10 миллион нусҳада китоб чоп этишга имконият беради. Концерннинг низомий капитали 4,7 миллиард сўмни ташкил этади.