Россия пойтахти Москвада икки ўзбекистонлик ҳамюртини гуруҳ бўлиб зўрлаганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Россия нашрларига кўра, ҳайдовчи ва юк ташувчи бўлиб ишлайдиган икки ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 25 июль куни омборхонада 29 ёшли ўзбекистонлик аёлни калтаклаганлик ва зўрлаган.
Ҳозирда Москва полицияси зўрланган аёл кўрсатмаларини ўрганмоқда.
Россиялик расмийлар муҳожирларнинг оғир жиноят содир этиш ҳоллари кўпайганини таъкидлаб келишади.
Мамлакат матбуотида ҳам бу борадаги мақолаларнинг сони анча кўпайган.