Орол денгизи ўзини қайта тиклашни бошлади

Орол денгизининг 2014 йил август ойигача бўлган ҳолати. Коинотдан туриб олинган сурат.

Орол денгизи ўзини қайта тиклашни бошлади. Ижобий динамика Шимолий Оролда сезиларли даражада кузатилмоқда. Бу ҳақда nur.kz агентлиги Орол денгизи бўйлаб экспедиция ўтказаётган мутахасисларга таянган ҳолда хабар берди.

Сешанба куни тарқатилган хабарда айтилишича, олимлар Шимолий Оролда тузларнинг камайгани, ўсимликларнинг пайдо бўла бошлагани ва саҳро ландшафти ярим саҳро ва дашт ландшафтига ўтаётганини кузатган. Мутахасисларга кўра, экосистеманинг тиклана бошланиши Кўкоролда дамба қурилгани билан боғлиқдир.

4 минг километрли мазкур экспедиция натижалари яқин кунларда илмий жамоатчиликка маълум қилиниши кутилмоқда.