Кубада Ислом Каримов вафоти муносабати билан 18 соатлик мотам эълон қилинди

Куба байроғи.

Куба Давлат кенгаши 5 сентябрь куни мамлакатда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан мотам куни эълон қилди.

Cubadebate нашрининг билдиришича, 18 соат давом этадиган мотам пайтида, барча давлат ва ҳарбий ташкилотларда Куба байроғи туширилади.