"Лукойл" Ўзбекистонга нефть ва газ мутахасисларини тайёрлашда ёрдам беради

Россиянинг "Лукойл" ширкати ва "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистон нефть-газ саноати учун мутахасислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Ўзбек матбуотининг якшанба куни хабар беришича, мазкур ҳужжат 30 сентябрда Тошкентда "Лукойл" ва "Ўзбекнефтегаз" расмийлари томонидан имзоланган.

Россиянинг "Лукойл" ширкати Ўзбекистонда бир қатор лойиҳаларни, жумладан, қиймати 2 миллиард 600 миллион долларлик Қандим газни қайта ишлаш заводини барпо этиш лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳага Кореянинг Hyundai Engineering ва Сингапурнинг ENTER Engineering ширкатлари маблағлари ҳам жалб этилган.

Жорий йил апрель ойида Қандим газ заводи қурилишининг тамал тоши қўйилган эди. Қандим заводи 2018 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.