“ЎзТВ раҳбари Мирзиёевнинг талабларига жавоб бера олмади”

Президент Мирзиёевнинг қарорига биноан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) раиси Алишер Хўжаев ишдан олинди. Ўзбек маҳаллий матбуотига кўра, унинг ўрнига янги раҳбар этиб 46 ёшли Хуршид Мирзоҳидов тайинланди.

54 ёшли Алишер Хўжаев ЎзМТРКни деярли 12 давомида бошқарди.

ЎзМТРК ҳақида қатор танқидий мақолалар муаллифи, Канададан журналист Исмат Хушевнинг ишонишича, Алишер Хўжаев Ўзбекистоннинг янги раҳбари талабларига жавоб бера олмади.

OzodNazar рукнида Исмат Хушев билан Алишер Хўжаевнинг ишдан олинии сабаблари билан бирга президент Шавкат Мирзиёев юритаётган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат ҳақида ҳам суҳбатлашдик.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Исмат Хушев ЎзТВ раҳбарининг ишдан олиниши ҳақда