Тошкентда металлургия заводи қурилиши бошланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманига борган президент Шавкат Мирзиёев металлургия заводи икки йил ичида қуриб битказилишини айтди.

"Ўзбекистон" телевидениесининг хабар қилишича, 3 февраль куни туманда бўлган президент завод қурилиши бошланишига бағишланган тадбирда иштирок этган.

100 гектар майдонни қамраган 278 миллион евролик лойиҳа Буюк Британиянинг Quality Trade Supplies L.P. ширкати билан ҳамкорликда амалга оширилади, завод ускуналари эса Италия, Германия, Австрия каби Европа давлатларидан келтирилади.

Заводда автомобиллар учун метал листлар, маиший техника, метал черепица каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, ишга туширилгач, бу заводда камида минг одам иш билан таъминланиши айтилмоқда.