Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга Қора денгизга чиқиш йўлини таклиф қилди

Каспий денгизидаги туркман Аваза порти.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев билан Ашхободда ўтказилган музокаралар давомида Туркманистон раҳбари ўз ҳамкасбига иккита халқаро транспорт лойиҳасини таклиф этган.

Регнум агентлигининг билдиришича¸ бу лойиҳалардан бири Марказий Осиë электр энергиясини Туркманистон¸ Ўзбекистон ва Тожикистондан Афғонистон ва Покистонга экспорт қилишни кўзда тутади.

Туркман томони таклиф этган иккинчи лойиҳа эса¸ Ўзбекистон-Туркманистон-Каспий денгизи-Жанубий Кавказ орқали Грузия¸ Туркия¸ Руминия ва бошқа давлатларнинг Қора денгиз портларига чиқишни назарда тутади.

Бердимуҳаммедов таъкидича¸ бу икки лойиҳа амалга ошса¸ унга қўшилган давлатлар олдида янги иқтисодий истиқболлар очилади.