Европа парламентининг бугунги мажлисида аксар депутатлар Россия мухолифати лидерларидан бири Алексей Навальнийга қўйилган барча айбларни олиб ташлаб¸ уни озодликка чиқаришни талаб қилувчи резолюцияни қўллаб овоз бердилар.
Бугунги резолюцияда Москвадан тинч норозилик намойишига чиққанлар¸ хусусан¸ журналистларни ҳам озод қилиш сўралди; шунингдек полициянинг коррупцияга қарши норозилик юришига чиққанларга қарши қўллаган зўравонлиги қораланди.
26 март куни ўн минглаб россияликлар қатнашган бу норозилик юришлари¸ Путин қайта президентликка келган сўнгги 5 йил ичидаги энг кўп сонли намойишга айланди.
Полиция томонидан қўлга олинган 1000 дан ошиқ намойишчи орасида тадбир ташкилотчиси Алексей Навальний ҳам бор. Полицияга қаршилик кўрсатганликда айбланиб¸ 15 суткага қамалган Навальнийга Москвада рухсат берилмаган оммавий тадбир ўтказгани учун 350 доллар жарима ҳам солинди.
Расмийларга кўра¸ бу ҳукмлар 2018 йил мартига белгиланган президент сайловларида номзодини қўйишини эълон қилган Навальнийни сайловларга қўймасликка ҳуқуқий асос беради.