Волгоград яқинидаги далада ишлаётган ўзбекистонлик муҳожир чоршанба куни 2-жаҳон урушидан қолиб кетган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда 19 апрель куни ТАСС агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа Городишенск туманидаги Карповка қишлоғида юз берган. Ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг ёши 21 да бўлган. Экспертлар портлаган снаряд немисларга таалуқли бўлганини аниқлаган.
Ўзбекистонлик муҳожир бомбани далада ишлаётганида топиб олгани, унинг нима эканига қизиқаётган пайтда портлаш юз бергани тахмин қилинмоқда.