Каримов ҳайкалини яратиш бўйича ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди

Ислом Каримов ҳайкали.

Ўзбекистонда Биринчи президент Ислом Каримовнинг ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича халқаро бадиий танлов ғолиблари эълон қилинди.

Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида ўтган тантанада Бадиий академия раиси Акмал Нур ғолибларга мукофотларни топширди.

Танловда биринчи ўринни ҳайкалтарош Илҳом Жабборов, иккинчи ўринни Жасванд Анназаров, учинчи ўринни Тўлаган Тожихўжаев эгаллади.

Бадиий академия раиси Акмал Нур мукофотларни топшириш чоғида ҳайкалтарошларни келгусида Ш.Рашидов, А.Орипов, О.Шарафиддинов, С.Аҳмад ва С.Зуннунова, М.Юсуф ҳайкалларини яратиш бўйича танловларда фаол қатнашишга чақирди.