Тошкентда Туркия банки иш бошлаши кутилмоқда

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов.

Ўзбекистонда бир ой ичида Туркиянинг “Зироат” банки филиали иш бошлаши кутилмоқда. Бу ҳақда 20 июнь куни Республика Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Бош вазирга кўра, “Зироат” банки филилали очилиши ортидан Туркия ҳукумати Ўзбекистонда кичик бизнесни кредитлаш юзасидан “500 миллион долларлик ўз линиясини очади”.

Аввалроқ Озодлик радиоси Туркиянинг Demir Holding ширкатига қарашли бўлган Demir супермаркетлари яқин келажакда Тошкентда қайта иш бошлаши мумкинлиги тўғрисида хабар берган эди.

Demir Holding Тошкентда фаолиятини 1992 йилда бошлаган, аммо унинг суппермаркетлари 2010 йил охирида назорат тизимлари текшируви баҳонасида ëпилиб¸ қайта очилмаган эди.