Ислом Каримов портретини чизган рассомлар тақдирланди

Ислом Каримов портретини чизиш танловида биринчи ўринни олган Баҳодир Жалоловнинг автопортрети.

Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов марҳум президент Ислом Каримов портретини яратиш бўйича ўтказилган танловда биринчи ўринни эгаллади.

Ислмо Каримов портретини яратаган рассомлар танловидаги 2-ўрин Зебинисо Шариповага, 3-ўрин эса Мақсуд Қосимовга берилди.

Ислом Каримов портретини яратиш бўйича танлов 31 июлда якунланган эди. Танлов ғолибларини тақдирлаш Тошкентдаги Фотосуратлар уйида15 август куни марҳум президент Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими пайтида ўтказилди.

Ўзбекистонни 27 йил давомида бошқарган 2016 йил 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этган эди. Унинг ўрнинин эгаллаган президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 25 январда 2 сентябрни Ислом Каримов хотираси куни деб эълон қилган.