Тошкентда Ислом Каримовга бағишланган фотокўргазма очилди

Ислом Каримов.

Тошкентдаги Фотосуратлар уйида 15 август куни марҳум президент Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма иш бошлади.

ЎзАнинг хабар беришича, 25 августгача давом этадиган кўргазмада Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятини акс эттирган 39 та сараланган фотосурат намойиш этилмоқда.

Кўргазма Бадиий академия, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

Президент Мирзиёев 25 январда “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Мазкур тадбир мана шу қарор ижроси доирасида ташкил этилган.