Тошкентнинг яна 7 бозорида нақд пул ечиб олиш мумкин бўлган банкоматлар ўрнатилди.
Uz24 нашрининг 22 августда хабар беришича, “Аския”, Бўзбозор, “Авиасозлар”, “Қорақамиш”,Сергели деҳқон бозорларида ҳамда “Чилонзор” ва “Ўрикзор” савдо мажмуаларида биттадан банкомат ишга туширилган.Бу билан Тошкент бозорларида нақд пул ечиб олиш мумкин бўлган банкоматлар сони 10тага етди.
Аввалроқ Озодлик радиоси Тошкентда 14 августдан бошлаб нақд пул ечиб олиш мумкин бўлган банкоматлар ишлай бошлагани тўғрисида хабар берган эди. Дастлабки уч банкомат Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларига ўрнатилди.
Жорий тартибга кўра, битта карта билан бир кунда фақат 100 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда пул ечиб олиш мумкин