Шавкат Мирзиёев Самарқандга бориб, Каримов қабрини зиёрат қилди

27 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Ҳазрати Хизр мажмуасида жойлашган президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Uznews.uz нашрининг ёзишича Мирзиёев "Каримов қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирган, қабр ёнида Қуръон суралари ўқилган".

Сафари давомида Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов президентга ҳамроҳлик қилгани хабар қилинди.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мияга қон қуйилиши ортидан, ўтган йили 2 сентябр куни вафот этган эди.