6 сентябрдан бошлаб ўзбекистонликлар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдоридаги валютани паспортсиз сотишлари мумкин.
Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 149 775 сўм ва унинг 500 баравари тақрибан 9360 АҚШ долларига тўғри келади.
Илгари бу рақам энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 баравари¸ ëхуд 1875 АҚШ долларига тенг эди.
Айни пайтда¸ ўзбекистонликларнинг банклардан нақд валюта сотиб олишлари чекланганича қолмоқда. Ўзбекистонликлар 5000 АҚШ долларигача конверсион картага ўтказишлари ва бу пулни фақат мамлакат ташқарисида ишлатишлари мумкин.
4 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда мавжуд бўлиб келган валюта алмаштириш учта курсини унификация қилиши оқибатида ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан ушлаб келинган расмий курси қарийб икки бараварга туширилди.