Икки валютафуруш $20000ни 8250 сўмдан сотаётган пайтда қўлга олинди

Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департамент ва Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари 20 минг АҚШ долларини фуқарога 8250 сўмдан сотаётган икки валютафурушни қўлга олди.

Бу ҳақда хабар қилган Спутник сайтига кўра, Сардор Ғаниев ва Элдор Шарипов бир харидорга бир АҚШ долларини 8.250 сўмдан ҳисоблаб, жами 20.000 АҚШ долларини 165,0 млн. сўмга сотаётган вақтда ушланган. Бу пуллар ҳамда Ғаниевга қарашли "Ласетти" автомашинасидан топилган 6160 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ўзбекистон президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш тўғрисида"ги фармонида ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонунний айланмаси ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширилишини олдини олиш вазифаси юклатилган.