“Новая газета” журналисти Али Феруз Андрей Сахаров номидаги "Жасорати учун" ордени билан мукофотланди. У сўнгги ойларда чет элликларни вақтинча тутиб туриш марказида сақланмоқда.
Мукофотни топширганлар ўз қарорларини Али Феруз “ўлим таҳдиди рўпарасида болаларча табассум, ақлли ва очиқ қараш”ни сақлаб қололгани билан изоҳладилар.
“Андрей Дмитриевич Сахаров ҳам дунёга шундай ошкора, масъум ва оқилона нигоҳ билан боқарди”, дейилади мукофот ташкилотчиларининг Фейсбукдаги саҳифасида тарқатилган баёнотда. Улар Али Феруз “ижтимоий аҳлоқ” деб аталган сурбетлик ва риёкорликка, давлатнинг аблаҳона “адолат”ига ва ундаги тажовузкор-итоаткор кўпчиликка қарши турганини қайд этдилар.
Ўзбекистон ватандоши экани айтилаётган Али Феруз (Худойберди Нурматов) миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб, Москвада қўлга олинган эди. У тез орада ҳибсдан озод қилинган. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса, у ерда террор ташкилотига аъзоликда айбланиши мумкинлигини иддао қилмоқда.