Яқинда ўтказилган изланиш натижаларига кўра, ошиқча вазн саратоннинг яна саккиз турига олиб келиши мумкин. Ориқлаш эса бу касалликларга чалиниш хавфини озайтиради.
The New England Journal of Medicine журналида чоп этилган мақолада ёзилишича, вазн йўқотиш менингиома, кардия, жигар, ўт пуфаги, тухумдонлар, қалқонсимон без ҳамда миелома саратонлари олдини олади.
2002 йилда Саратон бўйича изланишлар халқаро агентлиги (IARC) ориқлаш беш саратон тури, хусусан, тўғри ичак, қизилўнгач, бўйрак, кўкрак ҳамда матка саратонлари олдини олиши аниқланганини эълон қилган эди.
Изланувчилар тана массаси индекси (инглизча body mass index, BMI) билан саратон хавфи, бел айланаси ва саратон хавфи ҳамда вазн ва саратон хавфи ўртасида боғликлик борлигини аниқлаган.
Изланишлар, шунингдек, озиш бу саратонлар олдини олишини кўрсатди.
Семизликка турмуш тарзи, масалан, озиқ-овқат орқали ўта кўп энергия олиб, жисмоний ҳаракат орқали етарлича энергия сарафламаслик сабаб бўлади.