Ўзбекистон - Тожикистон давлат чегарасидаги “Андархон” чегара-божхона пости очилди.

Иллюстратив сурат

Ўзбекистон -Тожикистон давлат чегарасидаги “Андархон” чегара-божхона пости очилди.

Фарғона вилоят, Бешариқ тумани четида жойлашган бу чегара маскани бундан 8 йил олдин ёпилган эди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди. Эндиликда бу ерда телеграмма ва таклиф хатисиз бемалол ҳаракатланиш мумкин.