Қашқадарёда ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини Тоғ этаги кўчаси 65-уйда яшовчи, 1999 йилда туғилган Х.Қурбонов уйида оилавий жанжал оқибатида ўз отаси Ш.Рўзиевнинг чап биқин қисмига пичоқ билан урган. Олинган жароҳат оқибатида ота вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб, ЎзАнинг хабар қилишича, қилмишни содир этган Х.Қурбонов қўлга олинган.