Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистонда 5 март куни юз берган автотўқнашувда ҳалок бўлган икки нафар ўзбекистонликнинг жасади 9 март куни ватанига олиб келинганини маълум қилди.
Вазирлик жасадлари иккита махсус автомобилда Андижон вилояти Асака туманига етказиб берган.
Ҳалок бўлганлар - 1978 йилда туғилган Зоҳиджон Исоқов ва 1975 йилда туғилган Қодиржон Йўлдошев ўзлари яшаган ҳудудда дафн этилди.
5 март куни “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Олке посёлкаси ҳудудиан ўтувчи 778-километрида номи айтилган икки ўзбекистонлик кетаётган Opel Astra енгил автомобили КАМАЗ билан тўқнашиб кетган эди.
1 март куни Ақтау-Бейнау магистраль йўлида йўловчи ташувчи машина билан юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик муҳожир нобуд бўлди.
18 январь куни айни "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.