Россиялик собиқ агент Сергей Скрипалнинг заҳарланиши учун масъулият фақат Россиянинг зиммасида, деб баёнот берди Британия бош вазири Тереза Мэй.
Бош вазирнинг бу баёноти Sky News телеканалига берган интервьюси чоғида янгради.
Мэйнинг бу баёноти билан Путиннинг 18 март куни кечқурун қилган баёнотини рад этди.
Скрипаль ва унинг қизи заҳарланишини назарда тутаркан, Путин бундай деди:
“Президент сайлови ва футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида Россияда кимдир бу ишни ўзига эп кўриши куракда турмайдиган гап, алаҳсираш, нонсенсдир. Бу ақлга сиғадиган гап эмас”
Британия ва унинг иттифоқчилари 4 март куни амалга оширилган ҳужум оқибатида Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия асабни фалаж қилувчи газдан ҳушидан кетгани учун Москвани айблаган.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари бугун Буюк Британиядаги россиялик собиқ агентнинг заҳарланишини қоралади ва Лондоннинг бу жиноят ортида Москва турганига оид баёнотини “фавқулодда жиддий” қабул қилганини билдирди