Кемерово губернатори савдо марказидаги ëнғин учун Путиндан кечирим сўради

Ëнғин оқибатида ўлганларнинг аксарияти болалардир.

Кемерово области губернатори Аман Тулеев савдо марказида чиққан ëнғин учун шахсан президент Путиндан кечирим сўради.

25 март куни юзага чиққан ëнғин оқибатида жами 64 одам нобуд бўлди¸ уларнинг 41 нафари болалардир.

Сешанбадан бери Кемеровода стихияли тарзда бошланган норозилик намойиши давом этмоқда. Унда қатнашаëтган минглаб шаҳарликлар минтақа раҳбарлари истеъфосини талаб қилмоқда.

Тулеев¸ намойишчиларни бировларнинг мусибатидан сиëсий мақсадларда фойдаланишда айблади.

Президент Путин ëнғинга жиноий лоқайдлик ва масъулиятсизликни айблади ва айбдорларни жазолашни ваъда қилди.

28 март ëнғин муносабати билан Россияда миллий мотам куни деб эълон қилинди.