Ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилган вазирлар ва ҳокимлар ҳайфсан олди

Кўча тозалаётган андижонлик ўқитувчилар.

Ўқитувчи ва шифокорларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилаётганини яширгани учун халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга бош вазир томонидан ҳайфсан эълон қилинди.

17 апрелда Вазирлар Маҳкамасида мажбурий меҳнатга қарши ўтган йиғилишда Халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ҳам интизомий жазога тортилган.

Бундан ташқари ходимларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинишига йўл қўйгани учун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев қатъий огоҳлантирилди, Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ҳайфсан олди.

​Аввалроқ президент матбуот котиби Комилжон Алламжонов президент Мирзиёев ўқитувчи ва шифокорларни ўз касбидан ташқари бошқа ишларга мажбуран жалб қилинишини кескин танқид қилганидан сўнг, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори тайёрланаётганини билдирган эди.