Арманистоннинг Ереван ва бошқа йирик шаҳарларида шанба куни ҳукуматга қарши норозилик акциялари қайтадан бошланди.
Намойишларга депутат ва айни пайтда мухолифат етакчиси Никол Пашинян бошчилик қилмоқда.
Серж Саргсяннинг бош вазир этиб тайинланишига қарши юзлаб одам 21 апрел куни Ереван марказида автомобил йўлини тўсиб қўйди.
Озодлик мухбири хабарига кўра, полиция мухолифат етакчиларидан бири ва бир қанча одамни ҳибсга олган.
Мухолифат етакчиси Никол Пашинян 20 апрел кунги чиқишида ҳукумат билан мулоқот қилиш муддати тугаб бўлгани, лекин мухолифат айрим масалалар, жумладан Сержа Саргсяннинг истеъфога чиқиш муддати ва шартларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирганди.
Намойишларнинг илк куни ереваннинг Баграмян кўчасида юз берган полиция билан дастлабки тўқнашувларда ўнлаб кишилар жароҳатланган эди.