Қўйлиқ деҳқон бозорини пойтахтдан ташқарига кўчириш режалаштирилмоқда

Тошкентдаги бозорлардан бири.

Тошкентнинг энг йирик бозорларидан бири бўлган Қўйлиқ деҳқон бозори пойтахтдан ташқарига қўчирилади. Бу ҳақда Sputnik нашри Бектемир тумани ҳокими Шопўлат Асқаровга таянган ҳолда 26 апрель куни хабар берди.

Ҳокимнинг айтишича, ҳозирча бозорнинг кўчирилиш муддати аниқ эмас. Бугунги кунда уни қаерга кўчириш масаласи ҳал этилмоқда.

"Бу ишларни ўтган йили бошлаш режалаштирилганди. Янги бозор қуриб битказилганидан кейин Қўйлиқ деҳқон бозори у ерга кўчирилади, унинг ёнида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори ўз ўрнида қолади. Буюм ва қурилиш бозорлари ҳам жойида қолади", деб иқтибос келтиради Асқаров сўзларидан нашр.