Ҳукмрон арман партияси Бош вазир номзоди бўйича "ягона қарор"га келганини билдирди

Пашинян тарафдорлари парламент биноси олдида овоз бериш натижаларини кутмоқда.

1 май куни Арманистон парламенти мамлакат янги Бош вазирини сайлашга тўпланди.

Бу лавозимга ягона номзод Арманистонда туб ислоҳотлар қилиш талаби билан ўтказилаëтган кўп минг кишилик норозилик намойишлари ташкилотчиси Никол Пашиняндир.

42 яшар Пашиняннинг минглаб тарафдори ҳукмрон партиянинг бугунги овоз беришда ғирромлик қилиш эҳтимоли боис парламент биноси олдида тўпланган.

105 ўринлик Арманистон парламентидаги 58 нафар депутат ҳукмрон Республикачилар партияси аъзоларидир.

Парламент мажлиси бошланиши олдидан ўз тарафдорлари олдида гапирган Пашинян:

- Агар Республикачилар партияси овоз бериш жараëнида фирибгарлик қилмоқчи бўлса¸ сиëсий цунами бошланади. Ҳамма нарса сизнинг қарорингизга боғлиқ! Халқим¸ улар сиз қозонган ғалабани ўғирламоқчи бўлаяпти. Кўчаларга чиқинг! -дея хитоб қилди.

Арманистон парламенидаги ҳукмрон партиядан бошқа фракция депутатлари Пашинян номзодини қўллашини билдирган.

Айни пайтда¸ парламент вице-спикери¸ Республикачилар партияси матбуот котиби Эдуард Шармазанов "Пашиняннинг Бош вазир бўла олмаслигига ишончи комил" эканини билдирди.

Ҳукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари Ваҳрам Багдасарян эса¸ 1 май куннинг иккинчи ярмида республикачиларнинг "қандай овоз бериши ҳақида ягона қарорга келингани" ва бу қарорнинг кечроқ эълон қилинишини билдирди.

Мухолифатчи депутат Пашинян уюштирган кўп минг кишилик норозилик митинглари оқибатида Арманистонни 10 йилдан кўпроқ давомида президент сифатида бошқариб келган Серж Саргсяан 23 апрель куни бош вазирликдан истеъфога чиқишга мажбур бўлди.