Мирзиёев:Фақат президент юрадиган жойни зўр қилиб қўйиш — халққа хиёнат!

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 июн куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Хирмонтепа маҳалласига ташрифи пайти "фақат Президент юрадиган жойни зўр қилиб қўйиш — халққа хиёнат" деб айтган.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

Алламжоновнинг ёзишича, Шавкат Мирзиёев "Фақат Президент юрадиган жойни зўр қилиб қўйиш — халққа хиёнат. Оддий одамлар яшайдиган қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш — бу садоқат", дея таъкидлади.

Ўзбекистон президенти Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги аэродромда амалга оширилаётган ишларнинг бориши, Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида барпо этиладиган йўл ўтказгич ҳамда Оҳангарон шоссеси бўйлаб режалаштирилаётган ер усти метроси қурилиши лойиҳалари билан танишган.